Қозоғистон Президенти қутқарувчиларни касб байрами билан табриклади

Фото: Photo credit: Akorda

ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари қутқарувчиларни касб байрами билан табриклади, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

“Конституциямизнинг биринчи моддасида “Инсон ва инсон ҳаёти - давлатнинг энг қимматли бойлигидир” деб аниқ белгилаб қўйилган. Фуқаро муҳофазасининг ҳар бир ходими юрт хавфсизлиги, фуқароларимиз фаровонлиги йўлида тинмай меҳнат қилмоқда. Ҳақиқатан ҳам, қутқарувчи бўлиш — ҳар қандай фавқулодда ҳолатга тайёр туриш, ҳеч қандай хавф-хатардан қайтмасдан инсон ҳаётини қутқариш деганидир. Бу, албатта, ўта шарафли иш, масъулиятли вазифа. Халқимиз сизлар каби жасур, мард ва энг муҳими, ҳақиқий ватанпарвар фуқароларни доим фахр билан ёдда тутади. Сизларнинг садоқатли хизматларингиз ўсиб келаётган авлод учун жуда катта намунадир”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Президент сўнгги йилларда мамлакатимиз бошидан ўтказган табиий офатларнинг энг оғир юки қутқарувчилар зиммасига тушганини таъкидлади.

“Ўтган йили ҳалокатли сув тошқини пайтида сизлар одамларни хавфсиз жойга кўчириб, офатдан соғ-омон сақлаб қолдиларингиз. Сизлар Қостанай, Семей ва бошқа вилоятларда ўрмон ёнғинларига қарши курашиб, тилсиз душманга қарши курашдингиз. Фавқулодда ҳодиса юз берган ҳудудларга шахсан ўзим ташриф буюрдим. Ҳақиқий қаҳрамонлик ишини ўз кўзим билан кўрдим. Шундай экан, биз тўлиқ ишонч билан айтишимиз мумкинки, фуқаро муҳофазаси мутахассисларининг касбий маҳорати ва машаққатли меҳнати туфайли биз мамлакат сифатида барча қийинчиликларни енгиб чиқдик. Умуман олганда, ўтган 5 йил давомида қутқарувчиларимиз томонидан 225 мингга яқин инсон ҳаёти сақлаб қолинган. Улар хориждаги инсонпарварлик миссияларида ҳам қатнашиб, ўзларини юқори профессионаллик даражасига эга етук мутахассислар сифатида намёон этдилар. Шу тариқа улар мамлакатимизнинг халқаро нуфузини оширишга ҳисса қўшдилар. Шу муносабат билан бугун мамлакатимизнинг барча қутқарувчиларига чуқур миннатдорчилигимни билдираман”, – деди Давлат раҳбари.