Учрашувда Бош вазир ўринбосари Роман Скляр, Eni S.p.A., Royal Dutch Shell, INPEX Corporation, Chevron, Exxon Mobil, CNPC, Total E&P ва бошқа йирик нефт-газ компаниялари иштирок этди. Eni S.p.A. компаниянинг Марказий Осиё бўйича раҳбари Лучано Васкес учрашувга модераторлик қилди.
Президент учрашувни очар экан, нефт-газ сектори мамлакатнинг миллий ривожланишида доимо муҳим рол ўйнаганини, технологик ўзгаришларга қарамай, бу тармоқ мамлакат иқтисодиётининг ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб қолишини таъкидлади. Қасим-Жомарт Тоқаевнинг фикрича, Қозоғистон нефтга бой мамлакат сифатида ўз салоҳиятидан унумли фойдаланиши керак.
Давлат раҳбари Кенгаш ва Ҳукумат аъзолари олдига бир қатор вазифаларни қўйди.