Қозоғистон Президенти давлат хизматчиларини касб байрами билан табриклади
09:46, 23 Июнь 2024
ASTANA. Kazinform - Президент Давлат хизматчилари куни муносабати билан Х ижтимоий тармоқдаги саҳифасида махсус пост эълон қилди.
“Давлат хизматчиларини касб байрамлари билан табриклайман! Сизларнинг олдингизда адолатли Қозоғистонни яратиш алоҳида вазифаси турибди. Сизлар давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя қилиб, бунёдкорлик ва масъулиятнинг юксак намунасини кўрсатишингизга ишонаман. Ишларингизга муваффақиятлар тилайман!» – деб ёзган Қасим-Жомарт Тоқаев.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда 23 июнь – Давлат хизматчилари куни.