Президентлар икки мамлакат ўртасидаги савдо -иқтисодий соҳадаги ўзаро муносабатларнинг ижобий динамикасини мамнуният билан қайд этдилар.
Икки давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар. Евроосиё ҳудудидаги интеграцион тузилмалар доирасидаги Қозоғистон ва Беларусь ўртасидаги ўзаро муносабатларга алоҳида эътибор қаратилди.
Суҳбат охирида Қасим-Жомарт Тоқаев беларусьлик ҳамкасбини туғилган куни билан самимий табриклади.