Қозоғистон Президенти «Алтын сапа» ва «Парыз» мукофотлари совриндорларини тақдирлади

Фото: Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform — Президент Қасим-Жомарт Тоқаев «Алтын сапа» ва «Парыз» танловларида иштирок этган барча тадбиркорларга миннатдорчилик билдирди ва ғолибларни тақдирлади, деб хабар берди Ақорда матбуот хизмати.

Кичик ва ўрта бизнес субъектлари ўртасида “Парыз” мукофоти Шимолий Қозоғистон вилоятининг «Ақ-Ниет-Агро» масъулияти чекланган жамиятига топширилди.

Фото: Акорда

Йирик бизнес вакиллари орасида эса Улитау вилоятининг «Қазақмыс» корпорацияси муносиб деб топилди.

Фото: Акорда

“Алтын сапа” мукофоти “Үздік индустриалдық жоба” (“Энг яхши инновацион лойиҳа”) номинациясида «Karlskrona LC AB» (Чимкент шаҳри) ва “Үздік индустриалдық жоба (“Энг яхши инновацион лойиҳа”) номинациясида «AG TECH» (Астана шаҳри) компанияларига топширилди.

Фото: Ақорда

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент мамлакатда тадбиркорлик фаолиятини муваффақиятли амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратилганини айтган эди.