Қозоғистон Президенти АЭС кераклигини таъкидлади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида мамлакатда атом электр станциясини қуриш имкониятлари ҳақида ўз фикрларини билдирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Электр таъминоти тизимида доимий узилишларга дуч келдик. Энг ёрқин мисол - яқинда мамлакат жанубида электр таъминотидаги узилиш. Биз қўшни давлатларнинг энергетика тизимларидаги ишлар сифатига қисман боғлиқмиз», - деди Президент.

«Нега маъсул шахслар АЭС қурилиши ҳақидаги саволларга жавоб беришдан қочаётганини тушунмаяпман. Ростини айтайлик: тоза атом энергетикасисиз биз бутун иқтисодиётимизни, сармояни у ёқда турсин, минтақадаги етакчиликни ҳам йўқотамиз», - деди Президент.

«Бизга электр энергияси керак, бизга ядровий, тоза электр энергияси керак... Атом энергиясининг аҳамиятини профессионал даражада тушунтириш керак», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай