Жаҳон чемпионатини биринчи бўлиб юнон-рум кураши бошлади. Қозоқ полвонларидан биринчи бўлиб гиламга чиққан Дин-Муҳамед Қошқар (67 кг) литвалик полвон Адомас Григалюнасни 5:1 ҳисобида мағлуб этди.
Энди у 1/8 босқичда Даниал Агаев (нейтрал атлет) билан куч синашади.
Ва 60 килограмм вазн тоифасида қозоғистон шарафини ҳимоя қилаётган Досжан Ўтепқалиев ҳам илк рақибини мағлубиятга учратди. У ўзининг илк жангида саудиялик Ҳассан Муҳаммад Ал-Хартийни аниқ ҳисобда мағлуб этди. Досжан бир ярим дақиқада 8:0 ҳисобида ғалаба қозонди!
Энди у 1/8 босқичда хитойлик спортчи билан ким кучли эканлигини аниқлайди.