Қозоғистон паспортини Туркияда 30 кун ичида расмийлаштириш мумкин

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Туркияда 2022 йил 1 июндан бошлаб «Қозоғистондан ташқарида истиқомат қилувчи Қозоғистон фуқаролари учун паспортларни расмийлаштириш» давлат хизматларини электрон форматга ўтказиш бўйича «пилот лойиҳа» ишга туширилди, деб хабар беради Кazainform.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, лойиҳа Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги томонидан Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Мурожаатномаси доирасида амалга оширилмоқда ва Қозоғистоннинг Анқара, Истанбул ва Анталья шаҳарларидаги ваколатхоналарига мурожаат қилган Қозоғистон фуқароларига аввалгидек 80 кун эмас, 30 кун ичида паспорт берилади.

Бугунги кунда электрон ҳужжатлаштириш тизими Бирлашган Араб Амирликларида (Абу-Даби, Дубай), Германияда (Берлин, Майндаги Франкфурт, Мюнхен, Ганновер), Корея Республикасида (Сеул), Россияда (Москва), АҚШда ( Вашингтон, Нью-Йорк, Сан-Франциско), Ўзбекистон (Тошкент) ва Япониядаги (Токио) хорижий муассасаларда муваффақиятли ишлайди.