«Қирқ футлик контейнерлардан иборат пилот поезд қурилиш материалларини белгиланган станцияга етказиб беради. Россия, Қозоғистон, Туркманистон, Эрон ва Ҳиндистон ҳудудлари орқали ўтувчи темир йўл линиясининг узунлиги 8 минг километрдан ошади. «КTZ Express Қозоғистон-Туркманистон-Эрон йўналиши бўйича юкларни қайта йўналтиришни тезлаштиришга алоҳида эътибор қаратмоқда», — деб ёзади компания.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июн ойида Қозоғистон, Туркманистон ва Эрон орқали континентал коридор орқали Туркияга пилот контейнер поезди жўнатилган эди.
Фото: railways.kz