Қозоғистон ОПЕК+ келишуви доирасида нефть қазиб олиш ҳажмини оширади

NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон ОПЕК+ келишуви доирасида нефть қазиб олишни кўпайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Kazinform ҚР Энергетика вазирлигига таяниб хабар беради.

Энергетика вазири ўринбосари Асет Мағауов ОПЕК келишувида иштирок этувчи давлатлар йиғилишида қатнашди. Учрашувда мамлакатларнинг май ойида келишув бўйича ўз мажбуриятларини бажариши муҳокама қилинди.

Йиғилиш натижаларига кўра, ОПЕК давлатларининг жорий ишлаб чиқариш даражасини август ойи давомида кунига 0,648 млн баррелга оширишни давом эттиришга қарор қилинди.

Қозоғистоннинг август ойидаги мажбуриятлари кунига 1706 млн баррелни ташкил қилади.

Фото: Аlexander Кlein/АFP/Getty Images