Қозоғистон ОПЕК + келишуви асосида нефт қазиб олишни кўпайтирмоқчи

NUR-SULTAN. Kazinform – 1 апрель куни ОПЕК + га аъзо давлатларнинг вазирлар йиғилиши видеоконференция шаклида бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform ҚР Энергетика вазирлиги матбуот хизмати асосланиб.

Учрашув якунлари бўйича ОПЕК мамлакатларининг жорий ишлаб чиқариш даражасини май ойида кунига 350 минг баррелга, июнь ойида кунига 350 минг баррелга ва июлда кунига 450 минг баррелга оширишга қарор қилинди.

Шундай қилиб, ОПЕК бўйича Қозоғистон учун мажбуриятлар май ойида кунига 1,463 миллион баррелни, июнь ойида кунига 1,469 млн баррел ва июль ойида кунига 1,475 млн баррелни ташкил этади.