Қозоғистон оғир атлетика бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионатида илк медални қўлга киритди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик спортчи Алексей Чуркин Боготада (Колумбия) бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори бўлди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

У вазни 73 килограммгача бўлган полвонлар ўртасидаги баҳсларда иштирок этиб, умумий ҳисобда 323 килограмм натижа (153 190) билан мусобақани якунлади.

Биринчи ўринни индонезиялик Рахмат Абдулла эгаллади – 352 (152 200), кумуш медал ҳамюрти Ризки Джуниансьяхга насиб этди – 347 (155 192).

Эслатиб ўтамиз, Алексей Чуркин ҳам ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори - у бу медални 2022 йилнинг май ойида Ираклионда (Греция) қўлга киритган.

Фото: sports.kz.