Қозоғистон ноёб металларни ишлаб чиқаришнинг 4 та йўналишига устувор аҳамият беради
ASTANА. Кazinform – Ҳукумат йиғилишида ҚР Саноат ва қурилиш вазири ўринбосари Олжас Сапарбеков ноёб металларни ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини айтиб ўтди.
Бош вазир Олжас Бектенов вице-вазирдан ноёб металлар саноатини ривожлантириш қандай ташкил этилаётгани билан қизиқди.
Олжас Сапарбеков бу борадаги ишлар Давлат раҳбарининг топшириқлари доирасида амалга оширилаётганини эслатди.
– Давлат раҳбарининг топшириқлари ижроси доирасида 2024-28 йилларга мўлжалланган ноёб ва ноёб ер металлари саноатини ривожлантириш бўйича комплекс режа қабул қилинди ва амалга оширилмоқда. Ноёб металлар бўйича 11 участкада геология-қидирув ишлари якунланиб, истиқболли Қуйиқтикўл кони аниқланди. Ишлаб чиқариш соҳасига келсак, мамлакатимизда 8 та корхона фаолият юритиб, ноёб маҳсулотлар ишлаб чиқармоқда. Ишлаб чиқариш имкониятлари ва жаҳон талабини ҳисобга олган ҳолда 4 та йўналиш белгиланди. Биринчиси, батарея материаллари. Иккинчиси - иссиқликка чидамли қотишмалар. Учинчиси – яримўтказгич материаллар, тўртинчиси – доимий магнитлар, – деди у.
Шунингдек, у Қозоғистон Европа Иттифоқи, Буюк Британия, Жанубий Корея, Хитой, Япония каби давлатлар билан бу борада ҳамкорлик алоқаларини ўрнатаётганини эслатди.