Қозоғистон мудофаа вазири ШҲТ кенгашида иштирок этди
10:53, 27 Июнь 2025
ASTANA. Kazinform – Хитойнинг Циндао шаҳрида мезбон томон раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари кенгаши бўлиб ўтди.
Учрашувда мудофаа вазирликлари раҳбарлари глобал ва минтақавий хавфсизлик масалалари юзасидан фикр алмашиб, мудофаа соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича таклифларни илгари сурди.
Бундан ташқари, Қозоғистон мудофаа вазири, авиация генерал-лейтенанти Даурен Қосановнинг Россия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон мудофаа вазирликлари раҳбарлари ва ШҲТ Бош котиби билан икки томонлама учрашувлари бўлиб ўтди.
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар мудофаа вазирликлари раҳбарларининг навбатдаги йиғилиши 2026 йилда Қирғизистонда бўлиб ўтади.