Қозоғистон Мудофаа вазири Хитой элчиси билан учрашди

Фото: Фото: ҚР Мудофаа вазирлиги

АSTANА. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлигида Мудофаа вазири авиация генерал-лейтенанти Даурен Қосановнинг Хитой Халқ Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Хань Чуньлинь билан учрашуви бўлиб ўтди.

ҚР Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, учрашувда Хитой томонидан ХХР Мудофаа вазирлигининг Қозоғистон Республикасидаги ҳарбий атташе аппарати вакиллари ҳам иштирок этди.

Фото: ҚР Мудофаа вазирлиги

Учрашув давомида томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ва истиқболли йўналишлари бўйича фикр алмашди, шунингдек, ҳарбий таълим, ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Фото: ҚР Мудофаа вазирлиги