ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Миллий олимпия қўмитаси 2026 йилда Италиянинг Милан ва Кортина-д’Ампеццо шаҳарларида бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинларига расмий таклиф олди.
Қўмита матбуот хизмати хабарига кўра, расмий хат Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) томонидан юборилган.
Қозоғистон спортчилари 1994 йилдан буён Қишки Олимпия ўйинларида қатнашиб келади. Шу вақт оралиғида спортчиларимиз жами саккизта медални қўлга киритди: битта олтин, учта кумуш ва тўртта бронза.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Олимпия ўйинлари 6-22 февраль кунлари бўлиб ўтади.
Кейинги қишки Олимпия ўйинлари Италиянинг 2 та шаҳрида ўтказилади.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.