Қозоғистон мактаб ўқувчиларини ўқув йили якуни билан табриклашди

Фото: Фото: Управление образования Костанайской области

ASTANA. Kazinform - ҚР Таълим-маориф вазири Ғани Бейсембаев мамлакат мактаб ўқувчиларини 2024-2025 ўқув йили якунлангани билан табриклади, деб хабар беради Kazonform.

Бугун мамлакатимизнинг барча мактабларида бир вақтнинг ўзида «Білімім – Отаныма» ягона синф соати бўлиб ўтди. Синф соатида Таълим-маориф вазирлиги раҳбари 3,9 миллион мактаб ўқувчиларини 2024-2025 ўқув йилини муваффақиятли якунлагани билан табриклади.

“Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан бир йилда мамлакатимизда рекорд даражадаги 257 та янги мактаб фойдаланишга топширилди. Мактаб ўқувчиларимиз йирик халқаро олимпиадаларда 362 та медаль қўлга киритган бўлса, шундан 41 таси олтиндир. Қозоғистон терма жамоаси Францияда бўлиб ўтган 47-WorldSkillsчемпионатида тарихда илк бор ёрқин натижага эришиб, 7 та медалини қўлга киритди. Бу ғалабаларнинг барчаси қозоғистонлик мактаб ўқувчиларининг жаҳон миқёсида рақобатбардошлигини ошириш борасида олиб борилаётган тизимли ишлар самарасидир”, - деди вазир.

Ғани Бейсембаев жорий ўқув йилида тарихда биринчи марта бирданига икки нафар ўқитувчи – Гулжанар Нурпеисова ва Эльмара Траисова «Қазақстанның Еңбек Ері» унвонига сазовор бўлганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон мактабларида сўнгги қўнғироқ чалиниши ҳақида хабар берган эдик.