Қозоғистон махсус кучлари Туркиядаги халқаро машғулотларда иштирок этмоқда
ASTANA. Kazinform — Туркияда Қозоғистон, Озарбайжон, Покистон, Ўзбекистон ва бошқа 33 давлат ҳарбий хизматчилари иштирокида “Anadolu-2025” халқаро махсус кучлари ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда, дея хабар беради Kazinform агентлиги ҚР Мудофаа вазирлигига таяниб.
Машғулотларда Қозоғистон Қуролли Кучлар махсус операциялар бўлинмалари шахсий таркибидан иштирок этмоқда.
Машғулотларнинг фаол босқичида қозоғистонлик ҳарбий хизматчилар шаҳар шароитида ҳаракатларни, парашютсиз қўниш, ярадорларни эвакуация қилиш ва учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланишни машқ қилмоқда.
— Машғулотларда Махсус операциялар кучлари жангчиларининг иштироки жанговар тайёргарликни яхшилаш, тажриба алмашиш ва махсус кучлар бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорликни кучайтиришга ёрдам беради, — дейилади ҚР Мудофаа вазирлиги баёнотида.
Машғулотлар 3 июль куни якунланиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Манғистауда халқаро ҳарбий машғулотлар бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.