Қозоғистон Қуролли кучлари халқаро кибер мусобақада кучли учликдан жой олди

ASTANА. Кazinform — Астанада KazHackStan 2026 халқаро конференцияси доирасида Қозоғистон, Ўзбекистон, Озарбайжон, Қирғизистон ва бошқа мамлакатлар жамоалари иштирокида CyberKumbez халқаро кибер мусобақаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Фото: Мудофаа вазирлиги

Мусобақада Қозоғистон Қуролли кучлари Бош штаби Киберхавфсизлик маркази жамоаси иштирок этди.

Фото: Мудофаа вазирлиги

Амалий босқичлар замонавий шаҳар инфратузилмасини, жумладан, муҳим инфратузилма объектларини, банк ва саноат секторларини, ҳарбий объектларни ва бошқа ахборот тизимларини ўз ичига олган махсус киберполигонда ўтказилди.

Иштирокчилар киберҳужумларни аниқлаш ва таҳлил қилиш, заифликларни аниқлаш, ахборот тизимларини ҳимоя қилиш ва уларнинг нормал ишлашини тиклаш бўйича вазифаларни бажардилар. Шунингдек, киберҳодисаларга тезкорлик билан жавоб бериш ва ўзгарувчан кибер муҳитда ахборот инфратузилмасининг барқарорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги

Мусобақа натижаларига кўра, Қозоғистон Қуролли кучлари Бош штаби Киберхавфсизлик маркази жамоаси учинчи ўринни эгаллади ва халқаро мусобақа совриндорларидан бирига айланди.

KazHackStan 2026 да иштирок этиш ҳарбий хизматчиларга хорижий мутахассислар билан тажриба алмашиш ва киберхавфсизлик соҳасида амалий кўникмаларини ошириш имкониятини берди.