Қозоғистон кўмирини чуқур қайта ишлашга икки нафар хитойлик инвестор жалб этилади
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон кўмирини чуқур қайта ишлашга икки нафар хитойлик инвестор жалб этилади. Бу ҳақда ҚР Саноат ва қурилиш вазири Ерсайин Нағаспаев Ҳукумат йиғилишида маълум қилди.
“Мамлакатимиздаги катта кўмир заҳираларини ҳисобга олсак, бу йўналиш хомашё моделидан воз кечиш ва қўшимча қийматни оширишнинг асосий йўли бўлиши мумкин. Бу борада юқори даражада ривожланган хитойлик инвесторлар, хусусан, China Energy ва East China Engineering and Technology каби йирик компаниялар билан иш олиб борилмоқда”, – деди вазир.
Шунингдек, ушбу соҳани ривожлантириш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилганини эслатди.
“Мазкур йўл харитаси доирасида мамлакатимиздаги йирик кўмир қазиб олувчи корхоналар ва илмий институтларда кўмирни чуқур қайта ишлаш бўйича илғор технологияларни жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда”, – дейди Ерсайин Нағаспаев.