Қозоғистон Конституцияси илк бор Брайль алифбосида чоп этилди

Фото: Фото: ҚР Конституциявий суди

ASTANА. Кazinform - Қозоғистон Конституцияси илк бор Брайль алифбосида чоп этилди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Конституциявий суди матбуот хизмати маълум қилди.

Бугун Конституциявий судда биринчи марта давлат ва рус тилларида Брайль алифбосида чоп этилган Қозоғистон Республикаси Конституцияси тақдимоти бўлиб ўтди.

Фото: ҚР Конституциявий суди

 

“Қозоғистон Республикаси Конституциявий суди матнини кўзи ожиз ёки кўрлар учун Брайль алифбосига ўгириш лойиҳаси ЕХҲТнинг Астанадаги Дастурий бюроси ҳамда Маданият ва ахборот вазирлиги кўмагида чоп этилди”, — дейилади хабарда.

Фото: ҚР Конституциявий суди
Фото: ҚР Конституциявий суди
Фото: ҚР Конституциявий суди