Қозоғистон қишлоқ хўжалиги экспорт бозорларини кенгайтирмоқда

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон ўзининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бозорларини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида Савдо ва интеграция вазири Арман Шаққалиев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Фото: МСХ РК

Унинг сўзларига кўра, стратегик мақсад МДҲ ва Хитойнинг анъанавий бозорларида ўз ўрнини мустаҳкамлаш, шунингдек, Европа, Яқин Шарқ ва Жануби-Шарқий Осиёнинг истиқболли ҳудудларига кенгайтиришдан иборат. Жорий йилда ЕОИИ, БАА ва Мўғулистон билан эркин савдо шартномаларини имзолади, Индонезия билан шартнома тузиш ишлари олиб бориляпти.

"2026-2028 йилларга мўлжалланган ёғ-мой саноатини ривожлантириш йўл харитаси ниҳоясига етяпти. Мақсад ёғли экинлар секторини янги босқичга кўтариш, ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва қувватлардан фойдаланишни оширишдир. 2028 йилга бориб саноатнинг йиллик айланмаси 1 миллиард доллардан ошиши ва мамлакатимизнинг жаҳон миқёсида кунгабоқар ёғи етказиб берувчи энг йирик учталикдан бирига айланиши кутилмоқда”, - деди вазир.

Савдо ва интеграция вазирининг сўзларига кўра, қишлоқ хўжалиги экспорти йил бошидан бери барқарор ўсиш суръатини кўрсатяпти. Ўсимликчиликда қиймат ўсиши 51% ни ташкил этди. Асосий ҳисса буғдой (56%), кунгабоқар ёғи (76%), чорва озуқаси (152%), арпа (94%) ва зиғир уруғи (60%) бўлди. Чорвачилик маҳсулотлари етиштириш 27 фоизга ўсди.

Аввалроқ Қишлоқ хўжалиги вазири Айдарбек Сапаров Қозоғистонда ёғли экинлардан рекорд даражадаги ҳосил кутилаётганини маълум қилганди.

Муаллиф: Адил Сатпаев