«2019 йил январ-декабр ойларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ялпи ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,9 фоизга ошди ва 5,2 трлн тангани ташкил этди», - деди Сапархан Омаров.
Шу билан бирга, вазир таъкидлаганидек, 2019 йилда чорвачилик 4 фоизга ўсди, экинлар этиштириш ноқулай об-ҳаво шароити туфайли 1,7 фоизга пасайган.
«Қишлоқ хўжалигидаги асосий капиталга киритилган инвестициялар 41,1 фоизга ўсди ва 501,6 миллиард тангага етди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш 6,4 фоизга ўсди ва 3,3 миллиард АҚШ долларини ташкил этди», - дея қўшимча қилди Сапархан Омаров.