Қозоғистон Қирғизистонга ҳаёт учун зарур бўлган радиофармацевтика маҳсулотларини етказиб бера бошлади
ASTANA. Kazinform – 15 июнь куни Ядро физикаси институти Қирғизистон Республикасига саратон ва юрак хасталикларини ташхислашда қўлланиладиган молибден-99/технеций-99 генераторини етказиб берди, дея хабар беради Кazinform ҚР Энергетика вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
Қирғизистон Республикасига генератор етказиб бериш Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) билан ҳамкорлик доирасида амалга оширилди.
Ўтган йили Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев ва МАГАТЭ Бош директори Рафаэль Гросси Астана шаҳрида Қозоғистон ва Агентлик ўртасида 2023–2028 йилларга мўлжалланган Давлат доиравий дастури (Country Programme Framework) имзолаган эди. Дастур тўртта устувор йўналишни белгилаб беради: атом энергетикаси инфратузилмаси, ядровий ва радиациявий хавфсизлик, озиқ-овқат хавфсизлиги ва ядро тиббиёти.
— Ядро физикаси институти радиофармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнининг халқаро стандартларга мувофиқлигини тасдиқловчи GMP сертификатига эга бўлган Қозоғистондаги ягона ташкилотдир. Қирғизистонга радиофармацевтика воситалари етказиб берилиши соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш ва Қирғизистон Республикаси резидентлари учун илғор тиббий технологиялардан фойдаланиш имкониятларини ошириш йўлидаги муҳим қадамдир, - деилади вазирлик хабарида.