Қирғизистонга Қозоғистон компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган 400та кўчма нафас олиш аппаратлари ва 2 миллион дона тиббий ниқоблар етказиб берилади. Қарор Қирғизистон томонининг аҳолини тиббий буюмлар билан таъминлаш бўйича расмий сўрови муносабати билан қабул қилинди.
09:48, 17 Ноябр 2020
Қозоғистон Қирғизистонга гуманитар ёрдам беради
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев топшириғига биноан ҚР Ҳукумати коронавирус инфекциясига қарши курашда Қирғизистон Республикасига гуманитар ёрдам беради. Бу ҳақда Kazinform ҚР Ҳукуматининг расмий сайтига асосланиб хабар беради.