Президент матбуот хизмати хабарига кўра, давлат раҳбарлари махсус ташкил этилган кўчманчилар ўйинларини томоша қилди.
Чавандозлар отда чиқиш қилди ва бошқа саҳна кўринишларини намойиш этишди.
Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон президентлари «Ҳунармандлар хиёбони» фаолияти билан танишди. Унда маҳаллий ҳунармандлар томонидан тайёрланган буюмлар намойиш этилди.