Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистон футбол турнирларини ўтказишга келишиб олди

Фото: Фото: ҚФИ
BISHKEK. КАBAR-Каzinform – 18 июль куни Иссиқкўлда Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистон футбол ассоциациялари раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қирғизистон футбол уюшмаси матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Кazinform Kabar агентлигига таяниб.

Унда Қозоғистон футбол федерацияси президенти Адилет Барменқулов, ҚФУ президенти Медербек Сидиқов, Туркманистон футбол федерацияси президенти Арслон Ойназаров ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Равшан Эрматовлар иштирок этишди.

Томонлар ҳамкорликни мустаҳкамлаш режаси, қўшма лойиҳаларнинг асосий масалалари, инфратузилма, кадрлар салоҳиятини ошириш ва молиялаштириш масалаларини муҳокама қилди. Биргаликда халқаро миқёсдаги турнирларни, жумладан, турли ёш тоифасидаги жамоаларнинг жаҳон чемпионатларини ташкил этиш имкониятларини кўриб чиқдилар.

«Томонлар бир-бирини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, жумладан, ахборот ва тажриба алмашишга тайёр. Учрашув давомида барча жамоа етакчилари ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш ниятларини билдирдилар», — деди ҚФУ.

Йиғилиш якунлари бўйича Марказий Осиёдаги туркий тилли мамлакатларда футболни ривожлантириш юзасидан ишчи гуруҳ тузиш бўйича протокол имзолаш тўғрисида қарор қабул қилинди.