«Кейинги йили икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлади. Бу алоҳида байрам. Бу даврда биз яқин ҳамкорликни йўлга қўйдик, конструктив сиёсий мулоқот яратдик. Буларнинг барчаси анъанавий дўстлик ва мустаҳкам ҳамкорликка асосланади»
, - деди Қозоғистон Президенти.
Давлат раҳбари Астана шаҳридаги Ал-Фаробий масжиди, Шайх Тамим ўқув маркази бунинг ёрқин ифодаси эканини таъкидлади.
«Шунингдек, яқинда Алмати вилояти Отеген батир қишлоғида перинатал шифохона қурилиши бошланди. Қатар давлатининг мамлакатимиз тараққиётига қўшган ҳиссаси ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганини ҳеч қачон унутмаймиз.Чин юракдан миннатдорчилик билдирамиз. Келажакда Қозоғистон-Қатар муносабатларини янада ривожлантиришга тайёрмиз»
, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Муаллиф: Марлан Жиембай