«Aсосий мезон фуқароларнинг хавфсизлик даражаси ва аҳоли ишончи билан белгиланади. Бунинг учун мустақил институтлар социологик тадқиқотлар олиб боради», деди Ерлан Турғумбаев.
Ички ишлар вазирининг қўшимча қилишича, биринчи ярим йил якунлари фуқароларнинг 38,7 фоизи ички ишлар органларига тўлиқ, 38,1 фоизи қисман ишонч билдиришини кўрсатди.
«Ушбу маълумотлар Глобал Тинчлик индексига мос келади, унда Қозоғистон 2021 йилда хавфсизлик етарли даражада ишончли бўлган давлатлар рўйхатига кирди», — таъкидлади Ерлан Турғумбаев.
Дунёнинг 163 та давлати орасида Қозоғистон 67-ўринни эгаллаган (Қирғизистон – 76, Ўзбекистон – 90, Беларусь – 117, Россия – 154-ўринларда).
Муаллиф: Серик Сабеков