Қозоғистон Хитой Янги йили олдидан Хитойга махсус поезд жўнатди
11:23, 22 Январь 2026
ASTANA. Kazinform - Хитой-Европа махсус поезди анъанавий Хитой Янги йилига бағишланган юкларни олиб кетди, деб хабар беради Kazinform Синьхуа агентлигига таяниб.
Қозоғистондан дон, ёғ, асал ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташийдиган юк поезди Хитой-Европа халқаро темир йўл юк ташиш хизмати доирасида Хитойнинг Шэнси провинцияси Сиань шаҳридаги «Айцзюй» дон саноат паркига етиб келди.
Бу 2026 йилда биринчи махсус юк поезди бўлиб, у Қозоғистондан мамлакатга олиб кирилаётган, Баҳор байрами (Чуньцзе — ой тақвими бўйича анъанавий хитой Янги йили)да хитойликларнинг дастурхонини бойитадиган товарлар учун мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, Хитой биринчи марта Марказий Осиё мамлакатларининг энг йирик савдо шериги сифатидаги мақомини мустаҳкамлади.