Қозоғистон-Хитой нефть қувурининг қувватини ошириш чоралари кўрилди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон-Хитой нефть қувурининг ўтказиш қобилиятини ошириш чоралари кўрилди. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан музокарадан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев айтиб ўтди.
“Яна бир масала – қабул қилинган йирик энергетика лойиҳаларини самарали амалга оширишдир. Ҳозир Қозоғистонда нефть-кимё заводлари қурилмоқда. Чимкентдаги нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш ишлари давом этмоқда. Қозоғистон-Хитой нефть қувурининг қувватини ошириш чоралари кўрилди. Тез орада бу лойиҳалар иқтисодиётимизга ўз ҳиссасини қўша бошлайди. Ташриф доирасида Қозоғистон-Хитой ишбилармонлар кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. У ерда бир қанча сармоявий шартномалар имзоладик. Ушбу тижорат шартномалари иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга замин яратади. Шунингдек, транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш зарурлигига эътибор қаратдик. Хусусан, жаноб Си Цзиньпин томонидан Астана шаҳрида эълон қилинган “Бир макон, бир йўл” глобал ташаббуси ва Транскаспий халқаро транспорт йўналиши доирасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдик”, - деди Давлат раҳбари.
Президент ўтган йили темир йўл орқали ташилган юк ҳажми 22 фоизга ошиб, 28 миллион тоннага етганини таъкидлади.
“Бу рекорд кўрсаткич. Ляньюньган, “Қорғас – Шарқий дарвоза” ва Сиань қуруқ портларида амалга оширилган қўшма лойиҳалар натижасида транспорт-логистика салоҳиятимиз сезиларли даражада ошди. Айни пайтда учинчи трансчегаравий темир йўлнинг “Аяғоз-Бақтқ” қурилиши жадал олиб борилмоқда. Бугун биз видеоалоқа орқали Транскаспий халқаро транспорт йўналиши орқали юк ташишни йўлга қўйишда иштирок этдик. Бу йўналиш Евроосиё қитъасида транспорт-логистика алоқаларини ривожлантиришга янги суръат бағишлайди”, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.