Қозоғистон халқи Ассамблеяси раисининг ўринбосарлари тайинланди

Фото: Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform — Давлат раҳбарининг фармони билан Расул Сурмалиевич Ахметов ва Дмитрий Валерьевич Останькович Қозоғистон халқи Ассамблеяси раисининг ўринбосарлари этиб тайинландилар. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Лугмар Харкиевич Буларов ва Юрий Германович Шин Қозоғистон халқи Ассамблеяси раисининг ўринбосарлари лавозимидан озод этилди.

«Давлат раҳбарининг фармони билан Лугмар Харкиевич Буларов ва Юрий Германович Шин Қозоғистон халқи Ассамблеяси раиси ўринбосарлари лавозимидан озод этилди», — дейилади Ақорда хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон халқи Ассамблеяси аъзолари юбилей медаллари билан тақдирланган.