Қозоғистон ғалласи қаерга экспорт қилинади

Фото: Коллаж: Kazinform/Pixabay

ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг дон экспортидаги мавқеи яхшиланмоқда. Ўтган йили саноат рекорд даражага етди. Декабрь ойида бир миллион тоннага яқин ғалла, йил давомида 7,9 миллион тонна маҳсулот экспорт қилинди.

ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, 2024 йил сентябрдан 2025 йил мартгача 6,4 миллион тонна ғалла экспорт қилинган. Маҳсулот асосан Ўзбекистон ва Тожикистонга етказилган.

“Янги ҳосилдан ғалла экспорти кўпаймоқда. Ўзбекистонга экспорт 31,7 фоизга (1,8 миллион тоннадан 2,4 миллион тоннага), Тожикистонга 50 фоизга (633 минг тоннадан 954 минг тоннага), Афғонистонга 40 фоизга (192 минг тоннадан 261 минг тоннага), Қирғизистонга 88 фоизга (78 минг тоннадан 717 минг тоннага) ошган”, - дейилади вазиолик хабарида. 

Қозоғистоннинг Эрон ва Озарбайжонга ғалла етказиб бериш ҳажми ҳам ортганини таъкидлаш жоиз. Кейинги йилда Эронга экспорт ҳажми 17,6 баробар, Озарбайжонга эса 84 баробар ошди.