Қозоғистон бўйлаб шамол тезлиги кучаяди ва туман тушади

Фото: Фото: Ағибай Аяпбергенов / Kazinform

ASTANА. Kazinform – “Қазгидромет” РДК 16 август куни учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Қазгидромет прогнозига кўра, шимоли-ғарбий циклон ва унга боғлиқ бўлган атмосфера оқимлари Қозоғистоннинг бутун ҳудудига таъсир қилади, момақалдироқ бўлади ва ёмғир ёғади, мамлакатнинг шимоли-ғарби ва шимолида жала, айрим ҳудудларда дўл ёғиши мумкин.

Республика бўйлаб шамол тезлиги кучаяди, мамлакат жанубида чанг бўрони эсиб, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Алмати, Жетису вилоятларида, Атирау, Қарағанди вилоятларининг ғарбида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шимоли, жануби-ғарбида, Қизилўрда вилоятининг марказида, Жамбил вилоятининг жануби ва марказида, Шарқий Қозоғистон вилоятининг жанубида, Манғистау вилоятининг жануби-ғарбида, Абай вилоятининг шимоли-ғарбида, Улитау вилоятининг шарқи, марказида ёнғин хавфи юқори.

Туркистон, Қизилўрда, Манғистау вилоятларида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг ғарбида, Алмати вилоятининг ғарби, шимоли, шарқида, Жамбил вилоятининг шимоли, ғарби, шарқида, Атирау вилоятининг жануби, шарқида, Қостанай, Ақтўбе, Қарағанди, Улитау, Абай вилоятларининг жанубида фавқулодда ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 15 август куни Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида хабар берган эдик.