Азиз Есентайули аввал ҚБФ президенти маслаҳатчиси лавозимида ишлаган. Яқинда якунланган Осиё Бокс Конфедерациясининг (АSBC) навбатдан ташқари Конгресси якунларига кўра, халқаро соҳадаги катта тажрибаси туфайли у АSBC директорлар кенгаши аъзолигига сайланди.
У тўрт тилни яхши билади, 2010-2014 йилларда Осиё бокс конфедерациясининг ижрочи директори лавозимида ишлаган.
У Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) «Аstana Аrlans» клуби асосчиларидан бири бўлган.