Қозоғистон БМТнинг халқаро муносабатлар архитектурасидаги ролини юқори баҳолайди
1992 йил 2 мартда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 46-сессиясининг ялпи мажлисида Қозоғистон Республикаси халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъектига айланиб, расман БМТга аъзо бўлди. Орадан роппа-роса бир йил ўтиб, 1993 йил 16 февралдаги унутилмас санада республика меъморий ёдгорлиги – Алмати шаҳридаги «Қозоғистон» меҳмонхонасида БМТнинг Қозоғистондаги ваколатхонасининг биринчи идораси очилди. Найжел Рингроуз БМТнинг Қозоғистон Республикасидаги биринчи доимий вакили бўлди.
«30 йил давомида Қозоғистон ўзининг кўп векторли, мутаносиб ташқи сиёсатини давом эттириб, глобал халқаро муаммоларни ҳал қилишда БМТнинг фаолияти ва саъй-ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келмоқда, унинг халқаро муносабатлар архитектурасидаги энг муҳим ролини юқори баҳолайди.
Бу даврда Қозоғистон ва БМТ ўртасида мустаҳкам ва ўзаро манфаатли муносабатлар ўрнатишга муваффақ бўлди, бунинг исботи мамлакатда ҳаётнинг турли соҳаларида лойиҳа фаолиятини амалга оширувчи БМТнинг 21 та агентлиги мавжудлиги ва фаолият юритаётганидир», — дея эслатиб ўтди вазирликда.
2019 йилнинг 1 май куни Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Алмати шаҳридаги халқаро ташкилотларнинг замонавий биносининг очилиш маросимини ўтказди, бу бинода айни пайтда субминтақавий, минтақавий ва кўп давлат ваколатига эга бўлган БМТнинг 18 та агентлиги вакиллари муваффақиятли фаолият юритмоқда.
«Фурсатдан фойдаланиб, биз БМТнинг мамлакат жамоасини Қозоғистон Республикасида бўлганининг 30 йиллиги билан табриклаймиз. Мамлакатимиз Ташкилот Низоми ва халқаро ҳуқуқ тамойилларига қатъий риоя этишини тасдиқлайди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бутун инсоният манфаатлари ва ҳаётий эҳтиёжларига хизмат қилувчи ягона универсал ташкилот сифатида ажралмас бўлиб қолмоқда», — дея хулоса қилди Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида.
Фото: akorda.kz