Тадбирда БМТ Бош котиби Aнтониу Гутерриш, БМТ Бош котибининг Aфғонистон бўйича махсус вакили Дебора Лайонс, БМТга аъзо давлатлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
Ўз нутқида Т. Қалиев Қозоғистон Aфғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича халқаро саъй -ҳаракатларга бундан кейин ҳам ҳақиқий ҳисса қўшишга тайёр эканини таъкидлаб, мамлакатимизнинг Алматида халқаро гуманитар ёрдамни Aфғонистонга хавфсиз ва биргаликда етказиб беришни таъминлаш бўйича халқаро гуманитар логистика марказини ташкил этиш ташаббусини алоҳида таъкидлади.