Қозоғистон банк кредитлари бўйича максимал фоиз ставкаларини белгилади
12:38, 08 Январь 2026
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон йиллик максимал самарали фоиз ставкаларини белгилади. Қозоғистон Республикаси Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги ва Миллий банкнинг тегишли қўшма қарори эълон қилинди, деб хабар беради Казинформ мухбири.
Шундай қилиб, банк кредитлари бўйича йиллик максимал фоиз ставкалари қуйидагича белгиланди:
- кафолатсиз банк кредитлари учун – 46%;
- кафолатли банк кредитлари учун – 35%;
- ипотека уй кредитлари учун – 25%.
Микромолия ташкилотлари томонидан тақдим этиладиган микрокредитлар бўйича фоиз ставкаси 46% бўлиши керак.
45 кунгача муддатга ва 45 БҲМ миқдоридан ошмайдиган микрокредитлар учун фоиз ставкаси кунига 0,3% ва йиллик 179% дан ошмаслиги керак.