1 январдан «Қозоғистон Республикаси ҳудудида вояга этмаган йўловчиларни ҳавода ташиш учун туристик маҳсулотга киритилган чипта нархини субсидиялаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонун кучга кирди.
«Тасдиқланган Қоидаларга кўра, вояга етмаган йўловчи учун авиачипталар ички туризм соҳасида фаолият юритувчи туроператордан сотиб олинган туристик маҳсулотнинг бир қисми сифатида субсидияланади», - дейилади ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Мазкур чора-тадбирларни амалга ошириш жорий йилнинг 1 январидан бошланди.
Агентлик маълумотларига кўра, шу кунгача туроператорлардан ички туризм соҳасида субсидия олиш учун аризалар келиб тушмаган.