Қозоғистон айирбошлаш шохобчаларида валюта курси қандай
ASTANА. Кazinform - Астана ва Алмати айирбошлаш шохобчалари бугунги кун учун валютанинг ўртача мувозанатлашган курсини эълон қилди.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида долларни ўртача 499,5 тенгега сотиш ва 501,5 тенгега сотиб олиш мумкин. Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчалари эса 1 долларни ўртача 497 тенгедан олиб, чет эл валютаси харидорларига 503 тенгедан сотмоқда.
Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчалари еврони 520,5 тенгедан олиб, 524,5 тенгедан сотса, Астанада бу валютанинг олди-сотди курси 517-527 тенге орасида ўзгариб туради.
Россия рублига келсак, у Алматида 4,90 тенгедан сотиб олиниб, 5,01 тенгедан, Астанада 4,83 тенгедан сотиб олиниб, 4,96 тенгедан сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Миллий банкга кўра, ушбу валюталарнинг расмий курси 1 доллар - 498,34 тенге, 1 евро - 519,72 тенге, 1 рубль - 4,85 тенге.