«Йил охиригача умумий сиғими 2,5 минг ўринга эга 14 та янги самолёт фойдаланишга топширилади. Хусусан, SCАТ авиакомпаниясининг 9 та, Fly Аrystan – 3 та ва Аir Astana – 2 та самолёт. Ўйлайманки, бу чора-тадбирлар юк ташиш салоҳиятини сезиларли даражада оширади», — деди вазир.
Қайирбек Ўскенбаевнинг сўзларига кўра, авиаташувларга бўлган талаб йил сайин ортиб бормоқда. Шу боис, ортиб бораётган талабни қондириш ва парвозлар кечикишлар сонини камайтириш мақсадида 2025 йилгача Қозоғистон самолёт парки 51 бирлик билан тўлдирилади.