Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, машғулотлар Россия Федерациясининг Оренбург вилоятида ўтказилади.
Унда Қозоғистон Қуролли Кучлари «Ғарб» минтақавий қўмондонлигининг шахсий таркиби, Ҳарбий ҳаво кучларининг Су-25 самолётлари иштирок этади.
Машғулотлар доирасида ШҲТга аъзо давлатларнинг ҳарбий контингентлари терроризмга қарши қўшма операцияга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш масалаларини муҳокама қилади.
Бу «Тинчлик миссияси» ҳар икки йилда бир марта, 2007 йил 27 июнда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар қўшма ҳарбий машғулотлари тўғрисидаги келишувга биноан ўтказилади.
Муаллиф: Марлан Жиембай