Биргаликдаги машғулотларда Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон оператив гуруҳлари ва ҳарбий контингентлари иштирок этмоқда.
Маневрларнинг мақсади - КХШТ коллектив кучларининг қўмондонлик ва бошқарув органлари мансабдор шахсларининг амалий кўникмаларини такомиллаштириш, шунингдек, вазифаларни бажаришда Коллектив хавсизликнинг Марказий Осиё Лоллектив тезкор жойлаштириш кучлари бўлинмаларининг қўшма операцияларда изчиллигини ошириш.
Эслатиб ўтамиз, Коллектив хавфсизлик Марказий Осиё минтақасининг Коллектив тезкор жойлаштириш кучлари КХШТга аъзо давлатларнинг ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш вазифаларини бажариш, шу жумладан ташқи ҳарбий тажовузни қайтариш ва терроризмга қарши биргаликда операцияларни ўтказиш учун мўлжалланган.