Қозоғистон алюминий экспорти ҳажмини 4,7 баробарга оширди
14:15, 12 Июль 2024
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда 2024 йилнинг тўрт ойи давомида алюминий экспорти ҳажми жисмоний кўринишда 4,7 баробарга – 16 минг тоннадан 75,4 минг тоннагача ўсди, дея хабар беради Kazinform агентлиги ҚР Саноат ва қурилиш вазирлигига таяниб.
“Ўсишга Озарбайжондан талабнинг 8 баробар (5,5 дан 43,1 минг тоннагача), Ўзбекистондан – қарийб 10,5 баробар (0,2 дан 2,1 минг тоннагача) ортиши, шунингдек, бошқа мамлакатларга етказиб бериш географиясини кенгайтириш ҳисобига эришилди. Масалан, Беларусь, Болгария, Италия, Польша кабилар”, - дейилади баёнотда.
Вазирликнинг таъкидлашича, Қозоғистонда бирламчи алюминийнинг ягона маҳаллий ишлаб чиқарувчиси “Қозоғистон электролиз заводи” АЖ (Павлодар) ҳисобланади.