«Ушбу қарорга мувофиқ Аргентина Республикасида, Белизда, Боливияда, Бразилия Федератив Республикасида, Буюк Британияда, Венгрияда, Грузияда, Индонезия Республикасида, Эрон Ислом Республикасида, Иорданияда, Бельгия Қироллигида, Испания Қироллигида , Канадада, Қирғизистон Республикасида, Мальдив Республикасида, Мўғулистонда, Арманистон Республикасида, Беларусь Республикасида, Молдова Республикасида, Перу Республикасида, Сан-Марино Республикасида, Сербия Республикасида, Тунис Республикасида, Ҳиндистон Республикасида, Филиппин Республикасида, Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий туманида, Таиландда,Туркия Республикасида, Ўзбекистон Республикасида, Черногория Республикасида, Чехия Республикасида, Шри-Ланка Демократик Социалистик Республикасида, Эквадор Республикасида, Эстония Республикасида ва Японияда берилган фуқароларининг КВИ га қарши эмлаш паспортлари /сертификатлари/маълумотномалари Қозоғистон Республикаси ҳудудида ҳақиқий деб тан олинсин», - дейилади қарор матнида.
Қарорнинг тўлиқ матни билан бу ерда танишиш мумкин.
26 апрел ҳолатига кўра, Қозоғистон 33 давлат билан эмлаш паспортларини ўзаро тан олиш бўйича шартномалар имзолаган . Энди уларга Бельгия Қироллиги ва Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий тумани қўшилди.