Коронавирусга чалинган 367 нафар беморнинг аҳволи оғир – вазирлик
09:42, 11 Февраль 2022
NUR-SULTAN. Kazinform – 11 феврал ҳолатига кўра, 67 776 киши коронавирусдан даволанмоқда. Бу ҳақда Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар беради.
Улардан 8149 нафари шифохоналарда, 59627 нафари амбулатор шароитида даволанмоқда. КВИ+, КВИ- билан касалланган беморлар орасида:
• 367 нафар бемор оғир аҳволда,
• 150 нафар бемор ўта оғир аҳволда,
• 96 нафар бемор нафас олиш аппаратига уланган.