14 февралдаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш натижаларига кўра, Қозоғистоннинг фақат битта вилояти «қизил» зонада қолмоқда. Бу Павлодар вилояти.
13 февралгача «қизил» зонада бўлган Ақмола вилояти «сариқ» зонага ўтди. «Сариқ» зонада: Ақмола вилояти билан бир қаторда Нур-Султан шаҳри, Қостанай, Шимолий Қозоғистон ва Ғарбий Қозоғистон вилоятлари.
Бошқа барча ҳудудлар «яшил» зонада.
Умуман олганда, Қозоғистон коронавирус тарқалиш хавфи бўйича «яшил» зонада.