Коронавирус: Қозоғистоннинг иккита мегаполиси ва иккита вилояти «қизил» зонада

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил 31май ҳолатига кўра, Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицаси эълон қилинди, деб хабар беради Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича муассасалараро комиссиясининг Telegram каналига асосланиб.

«Қизил» зонада: Нур-Султан, Алмати шаҳарлари, Ақмола ва Қарағанди вилоятлари.

«Сариқ» зонада: Атирау, Ғарбий Қозоғистон, Қостанай, Павлодар ва Шимолий Қозоғистон вилояти.

«Яшил» зонада: Чимкент, Алмати, Ақтўбе, Шарқий Қозоғистон, Жамбил, Қизилўрда, Манғистау ва Туркистон вилоятлари.

Умуман олганда, Қозоғистон Республикаси коронавирус инфекциясининг тарқалиши бўйича «сариқ» зонада.