Коронавирус: Қозоғистоннинг барча ҳудудлари «қизил» зонада

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – 11 август ҳолатига кўра, Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасига кўра, республиканинг барча ҳудудлари «қизил» зонада, деб хабар беради Kazinform.

«Қизил» зонада: Нур-Султан, Алмати, Чимкент шаҳарлари, Ақмола, Ақтўбе, Алмати, Атирау, Шарқий Қозоғистон, Жамбил, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди, Қостанай, Қизилўрда, Манғистау, Павлодар, Шимолий Қозоғистон ва Туркистон вилоятлари.