Коронавирус: Қозоғистоннинг аксарият ҳудудлари «яшил» зонада
09:32, 13 Декабрь 2021
NUR-SULTAN. Kazinform – 13 декабр ҳолатига кўра, Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицаси эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform.
Бугунги кунда «қизил» зонада ҳудудлар йўқ.
«Сариқ» зонада: Нур-Султан шаҳри, Ақмола, Қарағанди, Павлодар, Қостанай, Шимолий Қозоғистон вилоятлари.
«Яшил» зонада: Алмати, Чимкент шаҳарлари, Атирау, Ақтўбе, Алмати, Ғарбий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил, Қизилўрда, Манғистау, Шарқий Қозоғистон вилоятлари киради.